Транзит бўйича Афғонистондан ўтаётган ўзбек автоташувчилари консуллик бўлимида рухсат олишлари зарур
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Транзит бўйича Афғонистондан ўтаётган ўзбек автоташувчилари Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонаси консуллик бўлимида рухсат олишлари зарур, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу АИРга “Хайратон” чегара пункти орқали кирувчиларга тааллуқли. Бу ҳақида 27 мартда Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига асосланган ҳолда хабар қилди.
Янги тартиб барча транспорт воситалари, шу жумладан, енгил ва юк автомобилларига ҳам тегишли.
Хабарда айтилишича, киришга рухсати бўлмаган транспорт воситалари ушбу мамлакат тегишли органларига қийинчилик туғдирмоқда.


