“Трастбанк” ўзбек банки акционерлари 2013 йил якунлари бўйича 10 млрд сўм миқдорда дивиденд оладилар

Дата: 17:49, 25-06-2014.

Ташкент. 25 июня. УзТАГ – “Трастбанк” акционерлик тижорат банки акциядорларининг умумий йиғилишида 2013 йил якунлари бўйича 10 млрд сўм ($4,33 млн) дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Даромадларнинг асосий қисмини оддий акциялар эгалари оладилар. Ҳар бир оддий акцияга ажратилган ва тўланадиган даромад миқдори 381 сўмни (акция номиналига 38,1%), дивидендлар тўланадиган қимматли қоғозлар сони эса 26,227 млн донани ташкил қилади.
Имтиёзли акциялар эгалари эса бир оз камроқ дивидендлар оладилар. Уларнинг даромадлари бир акция номиналига атига 15% ёки ҳар бир имтиёзли акцияга (23 минг дона) 150 сўмни ташкил қилади.
“Трастбанк” акциялари бўйича фоизлар тўлаш бошланди ва 2014 йилнинг 18 августига қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: