“Трастбанк” ўзбек банки низом жамғармасини 26,25 млрд сўмгача кўпайтирди
Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – “Трастбанк” хусусий акционерлик банки акционерлари банк низом жамғармаси миқдорини 26,25 млрд сўмгача ($11,31 млн) оширдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, акционерлар йиғилишида банкнинг миқдори 5,25 млрд сўм бўлган 19-эмиссиясини чиқариш якунлари тасдиқланган бўлиб, натижада низом жамғармаси 26,25 млрд сўмгача кўпайди. Шунингдек, акционерлар Банк кенгашига банк низом жамғармасини ҳар бирининг номинал қиймати 1 минг сўм ва ялпи қиймати 6 млрд сўмлик бўлган 6 млн дона қўшимча оддий акциялар чиқариш йўли билан кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилиш ваколатини ҳам бердилар.
Эслатиб ўтамизки, 2013 йил давомида “Трастбанк” 5,25 млрд сўмлик акциялардан ташқари очиқ обуна йўли билан қиймати 2 млрд сўмлик 2 минг дона фоизли облигацияларин, жисмоний шахслар учун қиймати 100 млн сўмлик 200 дона депозит сертификатларин, юридик шахслар учун қиймати 1 млрд сўмлик 20 дона депозит сертификатларин ҳам чиқариб, жойлаштирди.
2013 йил якунлари бўйича “Трастбанк” қимматли қоғозлари бўйича деярли 10 млрд сўмлик дивидендлар тўлаб берилди. Бундан оддий акциялар бўйича 9,992 минг сўм (номиналига 38,1%), имтиёзли акциялар бўйича 3,45 млн сўм (номиналига 15% ) тўланди.