“Трастбанк” ўзбек банки облигациялар бўйича дивидендлар тўлашга 146,2 млн сўм ажратди

Дата: 18:04, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Хусусий акционерлик биржа банки - “Трастбанк” кенгаши томонидан корпоратив облигацияларнинг уч эмиссияси бўйича дивидендлар тўлашга 146,2 млн сўм ажратиш ҳақида қарор қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Облигациялар бўйича фоизлар 2014 йилнинг III чораги якунлари бўйича амалга оширилади.

Даромадлар тўлаб бериладиган қимматли қоғозларнинг умумий сони 6 минг дона. 1- ва 2- облигация эмиссиялари эгалари ҳар бир қимматли қоғозга 25,2 минг сўмдан оладилар. 3- облигациялар эмиссияси бўйича эса бундан бир оз кам – 22,7 минг сўмдан даромад тўлаб берилади.

Дивидендлар жорий йилнинг 15 октябрига қадар тўланади.

$1 = 2367,40 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: