“Travelxp” телеканалининг гуруҳи Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида филм олди

Дата: 16:04, 27-12-2017.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Давлат туризм қўмитаси хорижий мамлакатларда миллий сайёҳлик брендини оммалаштириш бўйича чоралар доирасида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан биргаликда “Travelxp” телеканали суратга олиш гуруҳининг Ўзбекистонга сафарини уюштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу сафардан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида фильмни тайёрлаш бўлди. Фильм телеканалда 2018 йил давомида такрорий ҳолда эфирга узатилиши кутилмоқда.

Беш кишилик ижодий гуруҳ Ўзбекистонга 12-23 декабр кунлари ташриф буюрди.

Сценарийга мувофиқ, суратга олиш ишлари Тошкентда, (тарихий жойлар, телеминора, Мустақиллик майдони, метрополитен, темир йўл вокзали), Тошкент вилояти (Чорвоқ, Чимён тоғи), Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро ва Хива шаҳарларида ўтказилди.

Эслатиб ўтамизки, “Travelxp” хусусий телеканали 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, туризм соҳасида ихтисослашган. Дастурлар сунъий йўлдош ва кабел каналлари орқали Ҳиндистон бўйлаб, шунингдек қатор хорижий давлатларда эфирга узатилади.

Эфир ҳинд, инглиз, тамил, бенгал, таиланд, испан, немис, француз, япон, рус, араб, форс ва хитой тилларида олиб борилади.

Сурат манбаи: http://mediasat.info/2016/08/15/travelxp-europe/

Янгилик билан ўртоқлашиш: