ТСВнинг янги ўринбосари Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши масалалари билан шуғулланади

Дата: 15:41, 21-12-2018.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида вазирнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кириши масалалари бўйича ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, у ташқи савдода божхона ва тарифларни тартибга солиш, импортни оптималлаштириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва экспорт йўналишларини диверсификация қилиш вазифаларини ҳам бажаради.

ТСВдан маълум қилишларича, ушбу лавозимга Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси лавозимини эгаллаб келган Бадриддин Абидов тайинланди.

Б. Абидов Тошкент автомобиль йўллари институти ва Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, у 2016 йилда “Ўзпахтасаноатекспорт” холдинг компанияси Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2016-2018 йилларда эса ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси биринчи котиби, Европа Иттифоқи ва НАТО тузилмалари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи вазифаларида ишлаб келган.

Сурат манбаи: https://www.spot.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: