Туман Тошкентдан учувчи авиарейсларга таъсир қилди

Дата: 16:31, 18-12-2017.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – 16 декабрда Ўзбекистон миллий авиакомпанияси сайтида туман сабабли авиарейслар жадвалида ўзгаришлар бўлгани ҳақида маълум қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилаётган кучли туман сабаб амалдаги авиарейслар жадвалига тузатишлар киритилди. Кўриш даражаси ёмонлашгани сабабли жадвалда кўрсатилган вақт об-ҳаво шароитлари яхшилангунга қадар ўзгариши мумкин”, - дейилади хабарда.

“+99871 140-28-01 /02 /03 /04 рақамлари орқали ўз рейсингизнинг учиш вақтини лутфан аниқлаштиришингизни сўраймиз” , - дейилади хабарда.

“Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд аэропортлари мақомини сайтимиздаги онлайн-табло: https://www.uzairways.com/flightstatus?action=2in орқали аниқлаштириб олиш мумкин”, - деб таъкидланади хабарда.

“Миллий авиакомпания экипажлари об-ҳаво шароитлари яхшиланиши билан парвозларни бажаришга тайёр”, - дейилади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хабарида. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: