Туризм вазири 7 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилганидан кейин мамлакатга келган илк сайёҳларни шахсан кутиб олди

Дата: 15:58, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Азиз Абдуҳакимов 7 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилганидан кейин мамлакатга келган илк сайёҳларни аэропортда шахсан кутиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир репортаж “Ўзбекистон 24” телеканалининг тунги “Ахборот” дастурида тўғридан-тўғри олиб берилди. Япония ва Жанубий Кореядан бўлган туристлар Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортида виза олган илк хорижий туристлар бўлишди.

Азиз Абдуҳакимов туристларга гулдасталар ва эсдалик совғалари тақдим этди. Ўз навбатида, япон туристлари ушбу чора мамлакатга кўплаб хорижликларни жалб қилишини айтиб ўтишди.

Эслатиб ўтамизки, 10 февралдан бошлаб Ўзбекистон Туркия, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Исроил, Малайзия ва Индонезия фуқаролари учун 30 кунга визасиз режимни жорий этди.

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/28179

Янгилик билан ўртоқлашиш: