Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Euronews билан Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини ёритиш бўйича келишиб олди

Дата: 16:10, 03-10-2017.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Euronews телеканали билан Postcard, Adventures ва Taste кўрсатувларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини ёритиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита маълумотларига кўра, учрашув Франциядаги “Top Resa 2017” Ҳалқаро туристик ярмаркаси доирасида бўлиб ўтган. Унда қўмита раиси ўринбосари Р.Усмонов, Euronews телеканали вакиллари К.Стейн ва Я.Эрдманнлар қатнашдилар.

Учрашувда Ўзбекистон ва унинг ҳудудлари сайёҳлик салоҳиятини каналнинг қатор кўрсатувларида ёритиш бўйича бундан кейинги чоралар кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамизки, “Top Resa 2017” Ҳалқаро туристик ярмаркаси 26-29 сентябрда  Парижда бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: