Турк авиакомпанияси Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейслари қатновини бошлади

Дата: 16:46, 29-10-2019.

Тошкент. 29 октябрь. ЎзТАГ – Турк авиакомпанияси Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейслари қатновини йўлга қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Турк авиакомпаниясининг янги рейсларини очиш масаласи 8 ой давомида ишлаб чиқилган. (...) Туркия "Atlasglobal Airlines" авиакомпанияси ижобий ҳал қилинди ва Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсат берилди", - дейилади Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, авиакомпания томонидан журналистлар, блогерлар, сайёҳлик фирмаларининг раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, маънавият вакиллари, диний арбоблар ва олимларни жалб этган ҳолда ахборот сафарини ташкил этиш мақсадида 2 та чартер рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

"31 октябрь – 4 ноябрь кунлари "Atlasglobal" биринчи чартер қатновини Истанбул-Бухоро, Истанбул-Самарқанд бажаради", - дейилади хабарда.

"IATA summer 2020" ёзги мавсумидан бошлаб "Atlasglobal Airlines" авиакомпанияси томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида 50 та рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: