Турк автомобил экспортчилари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Дата: 14:43, 09-11-2015.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Турк автомобил экспортчилари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар беради Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

“Улудаг автомобил саноати экспортчилари уюшмаси”нинг 15 аъзосидан иборат делегацияга Туркия иқтисодиёт вазирнинг экспорт бошқармаси бўлими бошлиғи Вейсел Парлак бошчилик қилмоқда. Ташриф давомида “Ўзавтосаноат” АК ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида бизнес-форум ўтказилади.

“2015 йилнинг 9 ноябри соат 14.00дан 18.00гача Тошкентдаги “Гранд Мир” меҳмонхонасида семинар ва музокаралар (B2B) ўтказилади”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.

Режалаштирилган тадбирлар доирасида “Улудаг автомобил саноати экспортчилари уюшмаси”, “Ўзавтосаноат” АК ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг тақдимотлари, турк ва ўзбек корхоналари вакилларининг учрашувлари бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: