Турк кенгаши бош котиби Ўзбекистонга келди
Тошкент. 4 октябрь. ЎзТАГ – 3 октябрь куни Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТДҲК) Бош котиби Бағдод Амреев Ўзбекистонга келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) маълумотларига кўра, ташриф 6 октябргача давом этади.
"Ташриф доирасида Б.Амреев ТИВ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатасида (ССП) учрашувлар ўтказади. Шунингдек, у ТДҲК ишбилармонлар кенгашининг Ўзбекистондаги йиғилишида ва Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркиядан келган тадбиркорлар иштирокида инвестицион бизнес-форуми тарихида биринчи бўлиб иштирок этади", – дейилади хабарда.
Бош котибга ТДҲК котибиятининг делегацияси ҳамроҳ бўлади.
Таъкидланишича, Турк дунёси ишбилармонлар кенгаши йиғилиши ва Тошкентдаги бизнес-форум Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси кўмагида Инвестициялар вазирлиги ва ССП билан ҳамкорлика ўтказилмоқда.
Сурат манбаи: knews.kg