Турк компанияси Бахт кўлида сайёҳлик мажмуасини қуришни режалаштирмоқда

Дата: 11:31, 02-07-2019.

Тошкент. 2 июль. ЎзТАГ - Туркия компанияси Бахт кўлида сайёҳлик мажмуасини қуришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (Ўзтаг).

Бу ҳақда 1 июль куни Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокимлигида Ҳасан Илбай бошчилигидаги турк инвесторлари билан учрашувда сўз юритилди.

Учрашувда "Бахт кўли"инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий инвестор билан музокаралар ўтказилди. Лойиҳа «Ilbay Inşaat Energy San.Tic» компанияси томонидан тақдим этилди. Турк мутахассислари "Бахт кўли" лойиҳаси учун ажратилган 60 гектар ҳудудда замонавий кўп тармоқли сайёҳлик кўнгилочар мажмуасини қуриш бўйича ўз таклифларини билдирдилар, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, учрашувда лойиҳа бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: