Турк шифокорлари Фарғона водийси болаларини операция қиладилар
Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – 10-октябрдан 20-октябрга қадар Ўзбекистонда туркиялик шифокорлар делегацияси меҳмон бўлиб турибди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Делегация таркибида 18 киши бўлиб, улар орасида пластик жарроҳлар, анестезиологлар ва бошқа мутахассислар бор. Турк врачлари Фарғона водийсидаги Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида яшовчи юзида туғма нуқсонлар ва куйиш асоратлари бўлган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказадилар. Улардан 100 бола операция қилинади”, – деб таъкидлашди Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, ушбу тадбир туркиялик шифокорлар иштирокида Ўзбекистонда ўтказилаётган илк шундай тадбир эмас. 2009 йилда Туркия жарроҳлари томонидан 1,1 минг аёл ва болалар кўрикдан ўтказилган, 366 бола операция қилинган эди.