Турк тадбиркори Ваҳид Гунеш ўзбек ҳукуматининг инвестиция муҳитини яхшилашига ишонмайди

Дата: 14:42, 28-12-2017.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Туркиялик ишбилармон, Тошкентдаги “Туркуаз” савдо марказининг собиқ раҳбари Ваҳид Гунеш ўзбек ҳукуматининг инвестиция муҳитини кескин яхшилашига ишонмайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У ВВСга берган интервьюсида хорижликлар Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти берган ваъдаларга тўлиқ ишонмасликлари ва бу мамлакатга ўз пулларини тикишга шошилмасликлари зарурлигини таъкидлади.

“Ўзбекистонда “Ҳаммаси яхши бўлади” деган шундай бир машҳур ибора бор. Биз ҳам яхши бўлади деб ўйлаймиз, чунки раҳбарият (Ўзбекистон) алмашди. Яхши янгиликларни эшитамиз. Бизга маслаҳат сўраб мурожаат қилганларга ижобий жавоблар берамиз. Бироқ, гапириш бошқа, аслида бошқа. Кўп яхши нарсалар гапирилмоқда, лекин амалда кўп нарса олдингидай. Ўша пайтдан бери сақланиб қолган жиддий муаммолар бор”, - деди Гунеш.

Ушбу тизим ичида, деб ҳисоблайди турк ишбилармони, ислоҳот ва ўзгаришларга тўсқинлик қилувчи одамлар ва муассасалар мавжуд. Шу боис у “бу тўсиқлар ҳам бартараф этилмагунча, бозор иқтисодига тўлиқ ўтиш бўлмагунча” Ўзбекистондаги жиддий ўзгаришларга ишонмайди.

Эслатиб ўтамизки, Ваҳид Гунеш 7 йил давомида Ўзбекистонда ўз бизнесини юритган бўлиб, Тошкентдаги энг йирик “Туркуаз” савдо марказига бошчилик қилган. 2011 йил 2 март куни савдо маркази кутилмаганда ёпилди. Тадбиркорнинг ўзи эса ҳибсга олинди ва тўққиз ярим ойни МХХнинг Тошкентнинг Юнусобод туманида тергов ҳибсхонасида ўтказди. 2012 йилда Гунеш қийноқлардан фойдаланганлик ва мусодара қилинган мол-мулкини қайтаришни талаб қилиб, Ўзбекистон ҳукуматига қарши даъво аризаси берди.

Сурат манбаи: http://www.fergananews.com/news.php?id=27701

Янгилик билан ўртоқлашиш: