Турк ҳукумати ўзбек болалари учун 140 пластик операциялар бажарилишини молиялаштиради
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Фарғонада 20 ёшгача бўлиб, юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар, юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва пластик операциялар қилиш бўйича ҳайрия тадбири бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Акция Туркия Республикасининг бош вазири қошидаги Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича турк агентлиги, Ўзбекистон ССВ, “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан ташкил этилган. Ҳамкорлар биргаликда 400 отрофида болани кўрикдан ўтказиб, 140 пластик операция қилишни режалаштирмоқдалар.
“Тадбирда қатнашиш учун мамлакатга 18 нафар турк шифокорлари делегацияси етиб келди. Улар ўзбек ҳамкасблари билан биргаликда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, оғир деб топилган бемор болалар жарроҳлик йўли билан даволайдилар”, - деб таъкидлашди Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича турк агентлигида.
2009 йилдан бери ушбу лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган, Бухоро ва Фарғона вилоятларида 1,7 мингдан зиёд болалар тиббий кўрикдан ўтказилди, 580 ёш беморлар пластик операция қилинди.