Turkish Airlines Самарқандга тўғридан-тўғри рейс очди
Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Туркиянинг Истамбул шаҳрида жойлашган Turkish Airlines етакчи авиаташкувчиси парвозлар миқёсини кенгайтириб, Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри Самарқандга тўғридан-тўғри рейс очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Авиакомпания матбуот хизмати маълумотига кўра, 16 мартдан Турк авиалиниялари самолётларининг рейслари Самарқандга ҳафтада икки марта амалга оширилади.
Истамбулдан Самарқандга биринчи рейсни кузатиш маросими 16 мартда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг расмийлари, Самарқанд Халқаро аэропорти ва Turkish Airlines раҳбарлари қатнашдилар.
Эслатиб ўтамизки, турк авиалиниялари 1933 йилда беш самолёт билан ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирда бу компания Star Alliance аъзоси бўлиб, 4 юлдузли мақомига эга. Унинг ҳаво флотида 328 йўловчи ва юк самолетлари бор. Авиакомпания 252 халқаро ва 49 маҳаллий рейслар бўйича 301 йўналишларга парвозларни амалга оширади.
Сурат манбаи: из открытых источников