Туркия хужжати амал қилиш муддати тугашига 60 кундан кам қолган хорижликларнинг мамлакатга киришини таъқиқлади

Дата: 10:28, 14-01-2015.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ– 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, Туркия муҳожирлик қоидаларига кўра хужжати амал қилиш муддати тугашига 60 кундан кам қолган хорижликларнинг мамлакатга киришига йўл қўйилмайди. Бунга доир огоҳлантириш Ўзбекистон миллий авиакомпанияси сайтида жойлаштирилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туркияга кириш учун хорижлик фуқаро паспортининг энг кам амал қилиш муддати жорий йил 1 январдан кучга кирган “Хорижликлар ва халқаро муҳофаза тўғрисида”ги қонун (2014 йил 11 апрел, 6458 сон) билан белгиланган.

Ушбу қонуннинг 7 моддасига биноан, агар шахс амал қилиш муддати тугашига 60 кундан кам қолган паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа хужжатга эга бўлса, ушбу шахснинг мамлакатга киришига йўл қўйилмайди.

Туркия ҳудудида визасиз 30 кун бўлишига ижозат берилган хорижий давлатлар фуқароларининг паспортларининг амал қилиш муддати 3 ойдан кам бўлмасиги зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: