Туркия президенти ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосарининг учрашуви бир соат давом этди

Дата: 20:33, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўғон ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимовларнинг Истамбулдаги учрашуви бир соат давом этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, учрашув Истамбулдаги “Бейлербейи” саройида бўлиб ўтиб, матбуот учун ёпиқ режимда бир соат атрофида давом этган.

Учрашувда Туркия бош вазири ўринбосари Тугрул Тюркеш, иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи ва мудофаа вазири Фикри Ишик иштирок этган.

Эслатиб ўтамизки, турк томони маълумотига кўра, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси $1,2 млрдга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: