Туркия ташқи сиёсий муассасаси раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 13:27, 09-07-2014.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – 10 июл куни Ўзбекистонга Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ахмет Довутўғли расман ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ташриф доирасида Тошкентда иккитомонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Улар доирасида ўзбек-турк муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ва ҳудудий характердаги долзарб масалалар муҳокама қилинади”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Шунингдек, Туркия ТИВ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан ҳам қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: