Туркия туризм вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 18:44, 18-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Май ойи охирида Туркия маданият ва туризм вазири Наби Авжи Ўзбекистонга қатор турк инвестиция компаниялари ва туристик фирмаларининг вакиллари билан биргаликда ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу муносабат билан Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмет Башар Шан билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида турк томонига республикада туристик соҳада ўтказилаётган ислоҳотларнинг бориши, ривожланиш суръати ҳамда туризм инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилган.

Учрашув “Ўзбекистонга хуш келибсиз янги туристик видеоролигининг намойиши билан якунланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: