Туркия ҳудудида ИД билан курашиш учун қўзғолончиларни тайёрлаш март ойидаёқ бошланади

Дата: 12:28, 20-02-2015.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – АҚШ ва Туркия “Ислом давлати” жангарилари билан курашувчи мўътадил сурия мухолифати қуролли кучларини биргаликда тайёрлаш ҳақида келишув имзоладилар, деб хабар беради хорижий ОАВ.

“Келишув Вашингтон ва Анқара ўртасидаги ташкил этилаётган армия устиворликларига доир баъзи очиқ келишмовчиликлардан кейин имзоланди. АҚШ ушбу кучларнинг асосий мақсади террористлар бўлиши зарур, деб ҳисоблаган ҳолда, Туркия бу вазифа Сурия президенти Башар Асадни ағдариш бўлиши лозим, деб билмоқда”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тайёргарлик Туркиянинг марказий қисмида бўлиб ўтади ва март ойида бошланиб, йил охирида якунланади.

ОАВнинг ёзишларича, АҚШ қўзғолон ҳаракатини мустаҳкамлаш доирасида йилига 5 минг сурия жангариларини тайёрлашни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: