Туркия ва Ўзбекистон ИИВлари 2018-2019 йилларда ҳамкорликка доир баённома имзоладилар

Дата: 14:41, 27-09-2018.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Туркия ва Ўзбекистон ички ишўлар вазирликлари (ИИВ) 2018-2019 йилларда ҳамкорликка доир баённома имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ИИВдан маълум қилишларича, ҳужжат ҳамкорликни такомиллаштириш, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция ва одам савдоси, қурол ва наркотик воситалар айланмаси, уюшган жиноятчилик, иқтисодий жиноятларга қарши кураш, шунингдек, тергов ишлари амалга ошириш соҳасларида тажриба алмашиш ва амалий ҳамкорлик масалаларини ҳал қилишни кўзда тутади.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ва Туркия ИИВ ўртасидаги мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг Анқарада бўлиб ўтган биринчи йиғилиши якунлари бўйича 26 сентябр куни имзоланди.

Ўзбекистон делегациясини Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Д. Назармуҳамедов, Туркия томонини Ички ишлар вазирининг ўринбосари Муҳтерема Инжу тақдим этди.

Шунингдек тадбир доирасида икки мамлакат ИИВ вакиллари терроризм, ноқонуний миграция ва одам савдоси, уюшган жиноятчилик ва наркотрафикка қарши курашда ҳамкорликнинг угунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Қайд этилишича, ўзбек делегацияси жиноятларнинг олдини олиш бўйича Туркия тажрибасини ўрганиш мақсадида ҳам Анқара ва Истанбул шаҳарлари полиция департаментлари фаолияти билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирлиги делегацияси турк ҳамкорлар таклифига биноан Анқарага (Туркия) 25 сентябр куни келган эди.

Сурат манбаи: из http://mvd.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: