Туркия Ўзбекистонга 50 реанимобиль ва мобиль давлат хизматлари кўрсатиш учун 20 автобуслар топширди
Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Туркия ҳамкорлик ва муфоқилаштириш агентлиги (ТИКА) Туркия Ўзбекистонга 50 реанимобиль ва мобиль давлат хизматлари кўрсатиш учун 20 автобуслар топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қайд этилишича, улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига топширилган.
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, тадбир пойтахтдаги “Экспомарказ”да бўлиб ўтиб, унда икки мамлакат парламентари аъзоларии, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар. Шунингдек, тадбирда Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Б. Йилдирим ҳам иштирок этди.
Шундан кейин маълум қилинишича, топширилган 20 автобуслар махсус техника билан жиҳозланган бўлиб, олис аҳоли пунктларида яшовчиларга мобиль давлат ҳизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтиришга имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 500 атрофда турк корхона ва фирмалари фаолият юритади, 53 компания ваколатхонаси рўйхатдан ўтган. 2017 йилда товар айланмаси ҳажми $1,5 млрддан ошди, бу эса 2016 йилдигадан 30% кўпдир.
Икки ўн йил давомида ТИКА билан биргаликда турли йўналишларда 75 қўшма лойиҳа амалга оширилган. Шунингдек, ТИКА Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини қўллаб қувватламоқда, давлат хизматлари марказларининг моддий-техник базасини яхшилашга кўмаклашмоқда.
Сурат манбаи: из http://xs.uz