Туркияда Ўзбекистон халқ артисти ҳалок бўлди

Дата: 16:46, 22-07-2019.

Тошкент. 22 июль. ЎзТАГ – Туркияда Ўзбекистон халқ артисти, Давлат консерваторияси профессори Зоҳид Ҳақназаров вафот этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон элчихонасининг Туркияга берган маълумотига кўра, 2019 йил 1 июль куни Анталияда йўлни кесиб ўтишда мотоцикл уриб, воқеа жойида Ўзбекистон фуқароси З. Х. ҳалок бўлди", – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 22 июль куни Ўзбекистон халқ артисти Зоҳид Ҳақназаров вафот этгани маълум бўлди.

Қайд этилганидек, элчихона ушбу вазиятни назоратга олди ва марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди. Ватандошимиз жасади Анталиядан Истанбулга етказилди ва "Истанбул-Тошкент" рейси орқали ватанига жўнатилди.

Сурат манбаи: knews.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: