Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси мамлакат аҳолисини Наврўз байрами билан қутлади

Дата: 09:33, 19-03-2014.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Номиқ Гюнер Эрпул мамлакат ҳалқини кириб келаётган баҳор байрами – Наврўз муносабати билан Туркия ҳалқи ва ҳукумати номидан самимий табриклади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу табрик Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасида Наврўзга бағишлаб ўтказилган тадбирда айтилди. Элчининг сўзларига кўра, Наврўз байрами бирқатор мамлакатлар, шу жумладан, турктилли мамлакатлар халқлари томонидан асрлардан бери нишонлаб келинади.
Баҳорнинг бошланиши ва табиатнинг уйғониши рамзи бўлган Наврўз тинчлик ва дўстлик байрами ҳамдир. У Осиё, Болқон, Яқин Шарқ мамлакатлари анъаналарида ўз ўрнига эга. Наврўз байрами кишилар қалбига баҳор қувончини олиб келади. Шунингдек, Наврўз бизнинг бирлигимиз ва дўстлигимиз рамзидир”, деб таъкидлади Номиқ Гюнер Эрпул ўз табригида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: