Туркман телеканалининг ижодий гуруҳи Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида суратга олиш ишларини ўтказди

Дата: 16:42, 25-04-2017.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Апрел ўртасида “Yaslik” туркман телеканалининг “Bilesiniz gelyarmi” ижодий гуруҳи Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида суратга олиш ишларини ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилмоқда.

Суратга олиш ишлари Бухоронинг тарихий ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, Бухоро вилояти миллий ҳунармандчилиги, сайёҳлик салоҳиятини ёритиш мақсадларида амалга оширилди.

Яна бир мақсад – Бухорони Турманистон телетомошабинлари орасида оммалаштиришдан иборат.

Суратга олиш гуруҳи Бухоро вилоятига ташриф доирасида “Арк” мажмуи, “Пои Калон” мажмуи, “Лаби Ховуз” мажмуи, савдо мажмуи, “Азия Бухара” ва “Девонбеги” меҳмонхоналарини тасвирга туширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: