Туркманистон Афғонистон ҳудудидан жангариларнинг бостириб киришига тайёргарлик кўрмоқда
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Туркманистон ҳарбий кучлари президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг фармойишига мувофиқ Афғонистон билан чегарани мустаҳкамламоқда, деб хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).
Темир йўл орқали чегара туманларига қўшимча ҳарбий бўлинмалар, ҳарбий техника ва ўқ-дорилар етказиб берилмоқда, деб маълум қилди “Туркманистон муқобил янгиликлари” ахборот агентлигига мамлакат Мудофаа вазирлигидаги аноним манба.
Туркман ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан жангариларнинг эҳтимолий ҳужумларини қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда. Маълумки, кейинги пайтда ушбу мамлакатнинг шимолий ва шимолий шарқий провинцияларида жангариларнинг фаоллиги ошган.
Қайд этиш зарурки, Тожикистон ҳам Афғонистон ҳудудидан жангариларнинг бостириб кириши эҳтимоли остида мудофаа линиясини мустаҳкамламоқда.


