Туркманистон президенти Ўзбекистон Республикаси элчисини қабул қилди

Дата: 15:35, 20-05-2016.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Куни кеча Туркманистон президенти Гурбангулы Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Акмалжон Қўчқоровни қабул қилиб, ундан ишонч ёрлиқларини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туркманистон Ахборот агентлигига асосланган ҳолда. 

“Ажратилган вақт учун ташаккур билдириб, дипломат миллат етакчисига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номидан самимий саломлар етказди. Меҳмоннинг таъкидлашича, унинг учун мамлакатини Туркманистонда тақдим этиш – катта шарафдир. Чунки Ўзбекистонни ушбу юрт билан асрлардан бери давом этаётган мустаҳкам дўстлик ва ҳамкорлик ришталари боғлаб туради”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Президентига ўз саломини йўллар экан, туркман давлати раҳбари элчини лавозими билан қутлади ва унга туркман ва ўзбек халқлари дўстлигини мустаҳкамлаш ишида муваффақиятлар тилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: