Туркманистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 10:00, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – 2015 йил кузида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилади туркман ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

Ташрифга тайёргаррлик масалалари яқинда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларда муҳокама қилинди. Хусусан, имзоланиши кутилаётган хужжатлар ва томонларни қизиқтирган масалалар кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамизки, Г.Бердимуҳамедов Ўзбекистонга 2013 йил ноябрда келган эди. И.Каримов Туркманистонга ўтган йил октябрда борган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: