Туркманистон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 16:16, 10-07-2017.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йилнинг 11−12-июл кунлари Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ташриф билан Ўзбекистонда бўлади”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Туркманистон делегациясининг ташриф дастуридан Ҳукуматда ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: