Туркманистон ва Беларусия ўз валюталарини девальвация қилдилар

Дата: 11:04, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Туркманистон ва Беларусия ўз валюталарини девальвация қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Deutsche Welleнинг рус хизмати маълумотларига кўра, йил бошидаёқ  Туркманистон  миллий банки манат курсини бирданига19% пасайтирган, кейинчалик, 5 январда эса Беларусиянинг молия назоратчиси ҳам белорус рублини 7% девальвация қилди.

Беларусия Миллий банкининг маълумотларига кўра, “ҳукумат ва Миллий банкнинг ушбу ҳаракатлари Беларусия Республикаси молия бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича изчил қадамлар мажмуи доирасида қабул қилинган”.

Эслатиб ўтамизки, миллий валюталар девальвациясининг асосий сабаби – россия рубли қадрининг кескин тушиб кетишидир. РФ Марказий банки маълумотларига кўра, агар 2014 йил 1 январда $1 учун 32,66 рубл беришган бўлса, 2015 йилнинг 5 январига келиб деярли 70 рубл беришмоқда.

REGNUM АА маълумотларига кўра Арманистоннинг миллий валютаси ҳам Россиядан хусусий пул ўтказмалари шаклида келаётган маблағларнинг қисқариши баробарида 25% девальвацияга учраган.

Ҳозирги пайтда Қозоғистон Евроосиё иқтисодий итифоқидаги ўз валютаси - тенгени девалвация қилмаган ягона мамлакатдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: