Туркманистон ва Эрон “Этрек” махсус иқтисодий ҳудудидан Қозоғистонга темир йўл тортишни давом эттиради

Дата: 12:54, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Туркманистон ва Эрон янги Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли инфраструктурасини қуриб тугаллаш ва уни “Этрек” махсус иқтисодий ҳудудига қадар етказиш ишларини давом эттирмоқдалар, деб жавоб қилишди Қозоқ телеграф агентлиги сўровига (КазТАГ) ҚР Инвестициялар ва тараққиёт вазирлигида.

“Ҳозирда туркман ва эрон томонлари Туркманистон ҳудудида темир йўл кўприги/ўтуви қуриш ва йўлни “Этрек” (Эрон) махсус иқтисодий ҳудудига қадар етказиш ишлари масаласини ҳал қилиш ишлари олиб борилмоқда”, - дейидлади вазирлик жавобида.

Вазирлик маълумотларига кўра, янги йўлда юк ташиш ҳажмларини кўпайтириш масаласи уч мамлакат ҳукуматларинининг доимий диққат марказида турибди.

“2015 йилнинг 31 март-1 апрелида Астанада Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон темир йўллари ваилларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Унда юқоридаги масалалар муҳокама қилинди. Туркман томони мавжуд тўсиқларни қисқа муддатда бартараф қилиш ҳақида маълумот берди”, - деб хабар беришди давлат органида.

Вазирлик маълумотларига кўра, Туркманистон чегарасидаги “Болашак” станцияси орқали 2015 йилнинг 3 ойида 145,8 минг тонна юк ташилган. Узен (Қозозистон) - Қизилқоя - Берекет - Этрек (Туркманистон) - Горган (Эрон) темир йўл магистрали ишга тушган 2013 йилнинг майидан бу йўл орқали 1 млн 592,8 минг тонна юк ташилган.

Муассаса 2023 йилга келиб “Болашак” станцияси орқали юк ташиш ҳажми 15 млн тоннагача етиши кутмоқда.

Маълумот ўрнида, Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли 2014 йил декабрда очилган бўлиб, унинг 146 кмри Қозоғистондан, 470 км Туркманистондан, 70 км Эрондан ўтади. Йўлни қуриш ҳақидаги келишув 2007 йилда имзоланган, қурилиш ишлари 2009 йилда бошланган. Қозоқ томони қуриш ишларини 2011 йилда тўлиқ тугаллаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: