Туркманистон Ўзбекистонни ТАПИ газ қувури лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилди

Дата: 15:52, 30-06-2017.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг ишбилармон доираларини Турманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури лойиҳасида, шунингдек, Каспий шелфида нефт-газ конларини ўзлаштириш лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилди, деб хабар қилади Турманистон давлат ахборот агентлиги.

Бу ҳақида сўз Турманистон президентининг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан 29 июндаги учрашувида кетган.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари қўшни давлат раҳбарини олтмиш ёшлиги билан қизғин қутлади.

“Давлат раҳбари илиқ табрик учун миннатдорчилик билдириб, туркман-ўзбек муносабатларининг дўстона ва самимий характерга эга эканлигини қониқиш билан қайд этди. Суҳбат давомида туркман-ўзбек муносабатларининг асосий йўналишлари бўйича фикр алмашилди. Хусусан, президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг “Марказий Осиё – Яқин Шарқ” (Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон) халқаро коридорини яратишда қатнашишга тайёрлигини қўллаб қувватлаган ҳолда, Ўзбекистоннинг ишбилармон доираларини амалга оширилиши ҳал қилувчи паллага кирган Турманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури лойиҳасида, шунингдек, Каспий шелфида нефт-газ конларини ўзлаштириш лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилди”, - дейилади хабарда.

Гуманитар ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни кўпайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон бош вазири ўзбек спортчилари Ашхабодда яқинда ёпиқ иншоотларда V Осиё ўйинлари ва жанг санъатлари бўйича мусобақада албатта қатнашишларини айтиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: