Туркманистонда ўзбек-туркман чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Дата: 11:31, 13-11-2019.

Тошкент. 13 ноябрь. ЎзТАГ – Туркманистонда ўзбек-туркман чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"6-12-ноябрь кунлари Туркманобод (Туркманистон)да Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди", – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, музокаралар чоғида давлатлараро чегаранинг лойиҳа демаркация линиясидан ўтиш, шунингдек, аэрофотосъемка ишларини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда 2020 йилда ишчи гуруҳлар учун учрашувлар режаси лойиҳаси тайёрланди.

Музокаралар якунида учрашув баённомаси имзоланди.

Сурат манбаи: turkmenportal.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: