“Турон банк” ўзбек банки янги расмий ном олди

Дата: 17:35, 29-10-2014.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки (МБ) томонидан “Турон банк”нинг янги расмий номи тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эндиликда ушбу молия муассасаси “Турон банк” очиқ акционерлик-тижорат банки” ўрнига “Турон банк” акционерлик-тижорат банки” деб аталади.

МБдан хабар қилишларича, банкнинг янги номи “Турон банк” акционерлари навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан рўйхатдан ўтказилган.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил охирида банкнинг акционерлик капитали 42,801 млрд сўмга, ўз капитали 47,063 млрд сўмга тенг эди.

“Турон банк” АТБ мамлакатнинг барча ҳудудларида 17 филиал ва 28 мини-банкка эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: