“Туронбанк” 10 млрд сўмлик депозит сертификатлари чиқарди

Дата: 17:25, 21-09-2016.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг учинчи чорагида “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки юридик шахсларнинг молиявий имкониятларини ҳисобга олиб, 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга жами 10,0 млрд. сўмлик депозит сертификатлари чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк маълумотларига кўра, депозит сертификатлари 50 млн сўмлик, 100 млн сўмлик, 500 млн сўмлик ҳамда 1,0 млрд сўмлик бланкаларда муомалага чиқарилган.

Таъкидланишича, улар юридик шахслар ўртасида жойлаштирилмоқда.

Депозитларнинг чиқарилиши банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағлари банк айланмасига кенг кўламда жалб этиш мақсадларида чиқарилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: