“Туронбанк” ходимлар ахлоқига доир инструкцияни қабул қилди
Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – “Туронбанк” АТБда ходимларнинг касбий ахлоқига доир инструкция тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Туронбанк” АТБ тизимида 2016 йил 7 июлда 74-сон билан Бошқарув қарори билан тасдиқланган “Туронбанк” АТБ тизимида ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари” ишлаб чиқилди”, - дейилади банк хабарида.
Таъкидланишича, одоб-аҳлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, “Туронбанк” ходимларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатьий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.
Олдин хабар қилингани каби, июлда “Туронбанк” АТБ Банк ахлоқи кодексига мувофиқ ҳолда касбий ахлоқ бўйича комиссия ташкил этилган эди.


