“Туронбанк” ўзбек банки 361,8 млн сўмлик таълим кредитлари ажратди

Дата: 16:45, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – 2016 йил бошидан бери “Туронбанк” акционерлик тижорат ўзбек банки талабаларга 361,8 млн сўмлик таълим кредитлари ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Банк маълумотларига кўра, узоқ муддатли таълим кредитлари, ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриат босқичига қабул қилинган талабаларга ҳамда магистратура йўналишида тахсил оладиган талабаларга узоқ муддатга берилади. Сўнгги 5 йил давомида талабаларга жами 10,0 млрд сўмдан ортиқ таълим кредити ажратилган.

 Ушбу кредит боқувчисини йўқотганлар, ”Мехрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I- ва II -гуруҳ ногиронларига фоизсиз кредит кўринишида тақдим этилади. 

Талабаларнинг қолган тоифаларига эса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчи фоиз ставкалари асосида белгиланади. 2016 йилда ставка йилига 9% ташкил қилади.

$1= 3046,85 сўм 

Янгилик билан ўртоқлашиш: