“Туронбанк” ўзбек банки облигациялар бўйича 2,46% тўлайди
Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Акционерлик тижорат “Туронбанк” кузатув кенгаши қарорига биноан корпоратив облигациялар бўйича 2,46%-лик дивидендлар тўлашга қарор қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тўлов ҳақидаги батафсил маълумотлар Қимматли қоғоғлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан эълон қилинди.
Жами дивидендлар учун 73,97 млн сўм ($32,69 минг) ажратилган. Ушбу маблағ исми кўрсатилган фоизли 3000 дона номинал қиймати 1 млн. сўмлик корпоратив облигациялар орасида тақсимланган. Дивидендлар суммаси 24,65 минг сўм ($10,9) ёки йилига 2,46% ташкил этади.
Акционерлик тижорат “Туронбанк” корпоратив облигациялари бўйича даромадлар пул маблағлари билан 2014 йилнинг 1 - 15 апрель кунлари тўлаб берилади.