“Туронбанк” ўзбек банки ёшларни кредитлашни 1,4 бараварга оширди

Дата: 17:12, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 8 ойида “Туронбанк” акционерлик-тижорат банки (АТБ) томонидан касб-ҳунар коллеж битирувчиларига 5,391 млрд сўм микрокредитлар ажратилди, бу эса ўтган йилнинг муқобил давридагидан 1,4 бараварга кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк маълумотларига кўра, улар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳалари ҳамда томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамизки, банклар томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 3 февралда 2758 сон билан  рўйхатга олинган “Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ молиялаштириб келинмоқда.

2015 йил якунлари бўйича “Туронбанк” “Тошкент” РФБ қимматли қоғозлар бўйича энг яхши эмитенти деб топилган.

$1=3005,11 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: