Турпортал асосчиси Ўзбекистон сайёҳлик йўналиши сифатида россиялик турист ва туроператор томонидан етаклича баҳоланмаган деб ҳисоблайди

Дата: 17:56, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Россиянинг йирик туристик портали Profi.Travelнинг асосчиси Алексей Венгин Ўзбекистон сайёҳлик йўналиши сифатида россиялик турист ва туроператор томонидан етаклича баҳоланмаган деб ҳисоблайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ҳақида у ўзининг Facebook-саҳифасида маълум қилди.

 “...Менга бу ер жуда ёқди, бу жой собиқ ССРИ энг қизиқарли ва ўзига хос мамлакатларидан бири. Ўзбекистон – самимий, ширин ва қизиқарли мамлакат! Менинг фикримча, ушбу мамлакат сайёҳлик йўналиши сифатида россиялик турист ва туроператор томонидан етаклича баҳоланмаган. Бу ерга сайёҳлар оқими анча кўп бўлиши мумкин эди. Россия туристик бозорида Ўзбекистон йўналиши яхшилаб илгари сурилса, сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш мумкинлигига аминман”, - деб таъкидлади А.Венгин.

Унинг сўзларига кўра, туристик шаҳарлардаги меҳмонхоналар жуда юқори даражада ва нархлари ҳам қиммат эмас. Мамлакат бўйлаб авиация ёки поездларда осон ҳаракатланиш мумкин. Шунингдек, арзон такси ҳам бор.

“Мен Тошкент-Бухоро-Самарқанд маршрути бўйича саёҳат қилдим. Биринчи навбатда, Бухородан ҳайратга тушдим. Бу шаҳар ҳақиқий шарқ эртагини эслатади. Самарқанднинг осори атиқалари ҳам кишида катта таассурот қолдиради, лекин бу ер барибир Бухородай эмас, чунки бу анча катта шаҳар. Тошкент кишида кенг кўчалари, тинч хиёбонлари ва парклари билан эсда қолади. Бу ерда ҳақиқий шарқ бозорлари ва самарқандникидан кам бўлмаган қадимий мажидлар бор”, - деб ёзади турпортал асосчиси.

Айни пайтда, А.Венгинга Ўзбекистонда Тошкент аэропортидаги узоқдан узоқ кутишлар, божхона декларацияларини ҳаддан ташқари кўп тўлдириш зарурлиги ёқмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: