Тувалоқ қушини энди маркаларда ҳам кўриш мумкин
Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 2014 йил 30 майдан бошлаб Ўзбекистонда “Фауна. Ўзбекистоннинг ноёб ҳайвонлари” почта маркаларининг янги серияси муомалага киритилди. Хусусан, уларда тувалоқ каби ноёб қушни ҳам кўриш мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон почтаси”дан хабар беришларча, почта маркаларида мамлакат ҳудудида яшаб, Ўзбекистоннинг қизил китобига киритилган ноёб ҳайвонлар акс эттирилган. Ҳайвонлар номлари лотин тилида берилган. Масалан, тувалоқ номи лотинчасига “Chlamydotis undulata”, безғалдоқ эса (чўл қуши) “Tetrax tetrax” бўлади.
Хар бир марканинг тираж сони 10 мингга тенг.