Тюмен вилоятида Ўзбекистондан олиб борилган қовун, хурмо, қуруқ мева ва ёнғоқлар йўқ қилинди

Дата: 17:09, 08-11-2017.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Тюмен вилоятида Ўзбекистондан олиб борилган қовун, хурмо, қуруқ мева ва ёнғоқлар йўқ қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тюмендаги “Рощино” аэропортининг халқаро ўтказув пунктида Ўзбекистон Республикасидан келган йўловчиларнинг қўл юклари ва багажи кўздан кечирилаётган маҳалда, “Россельхознадзор”нинг Тюмен вилояти, ЯНАО ва ХМАО бошқармаси мутахассислари томонидан карантин остига тушган маҳсулотлар: қовун, хурмо, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар аниқланди. Қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Олиб қўйилган маҳсулот мева эгаларининг аризасига биноан йўқ қилинди”, - дейилади “Россельхознадзор” сайтидаги хабарда.

Муассасанинг эслатишича, Россия қишлоқ хўжалиги назорати қўмитаси (“Россельхознадзор”) томонидан 2012 йилнинг 16 апрелида турли ҳашаротлар тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида Тожикистон, Ўзбекистон ва Озарбайжондан ўсимлик маҳсулотларининг айрим турлари: майиз, ёнғоқ, олма, шафтоли, қовун, туршак, нектарин ва қуритилган меваларни багаж ва қўл юкларида олиб ўтиш вақтинчалик таъқиқлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: