Тюменда ўзбек маданияти кунлари бўлиб ўтди
Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Тюменда Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган ўзбек маданияти кунлари бўлиб ўтди. Анъанага кўра тадбир ушбу россия ҳудудининг ўзбек диаспораси томонидан ҳар йили кузда ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу сафар мазкур маданий тадбирда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси қатнашди. МАКдан маълум қилишларича, ўзбек маданияти кунлари Тошкентдан етиб борган артистлар иштирокидаги ўзбек халқ қўшиқлари билан очилди.
Тюмендаги “Қурувчи” Маданият уйи ёнида меҳмонлар анънавий ўзбек палови ва ноз-неъматлари билан кутиб олинди.
Сўзга чиққанлар ўз чиқишларида кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисоди тезкор ривожланаётгани ва шу сабабли ушбу мамлакат ҳамда россиянинг Тюмень вилояти ўртасида алоқаларнинг умумий жиҳатлари кўпаяётгани ҳақида гапирдилар.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик ва маданий алоқалар ривожига қўшаётган ҳиссаси алоҳида таъкидланди. Хусусан, компания Россиянинг ушбу ҳудудига ҳафтасига битта учишни амалга оширмоқда.


