УАЗ ўзбек қувватларида машиналар йиғишни режалаштирмоқда

Дата: 16:26, 03-05-2018.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Россиялик йўлтанламас машиналар ишлаб чиқарувчи Ульяновск автомобиль заводи (УАЗ) ўзбек қувватларида машиналар йиғишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига таянган ҳолда.

Бу ҳақида “УАЗ” МЧЖ Маркетинг ва сотувлар бўйича бош директори ўринбосари Сергей Травкин Тошкентда 25-27 апрель кунлари бўлиб ўтган “EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2018” биринчи халқаро саноат кўргазмаси доирасида маълум қилди.

Кўргазмада Ульяновск автозаводи аллақачон Россия ва хорижий бозорларда, жумладан, Ўзбекистонда яхши маълум бўлган УАЗ Патриот, УАЗ Пикап ва УАЗ Профи автомобилларини намойиш қилди.

“Ўзбекистон УАЗ учун энг устувор бозорлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу йил биз ушбу мамлакатга мингта тайёр автомобиллар етказиб беришни режалаштирмоқдамиз, бу эса ўтган йилга нисбатан қарийб 2,5 баробарга кўпдир. Келажакда, биз УАЗ Патриот, УАЗ Пикап ва УАЗ Профи автомобилларини Ўзбекистон автомобиль заводлари қувватларида йиғиш учун машинакомплектларини етказиб бериш имконияти кўриб чиқмоқдамиз”, - деб таъкидлади Травкин кўргазма якунларини шарҳлар экан.

Сурат манбаи: https://versiya.info/avto/67005

Янгилик билан ўртоқлашиш: