Ucell ўзбек оператори рақамни бир йилга сақлаш хизматини ишга туширди

Дата: 16:20, 06-08-2015.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ucell ўзбек оператори рақамни бир йилга сақлаш хизматини ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Рақамни сақлаш” янги хизмати билан ўзбекистондан ташқарига узоқ муддатга чиқиб кетаётган абонент ўз рақамини 6 ёки 12 ойга сақлаб қолиши мумкин. Бунда рақамдаги хизмат ва малбағ ўтказишлар тўхтатилиб, фойдаланилмаган бонуслар сақланиб қолади. Хизмат баҳоси 6 ойга $3,9 ва 12 ойга $6,9 тенг.

“Хизмат 180 ёки 365 кунгача бекор қилинганда пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинмайди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: