Уч этник ўзбек Афғонистоннинг янги ҳукуматида вазирлик курсиларини олди

Дата: 12:15, 15-01-2015.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Уч этник ўзбек Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибида вазирлик курсиларини олди, деб хабар қилади Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Афғонистоннинг 1-телеканали берган хабарга кўра, булар Айсултан Хайри (ахборот ва маданият вазири), Сардор Муҳаммад Раҳмон Ўғли (иқтисодиёт вазири), Файзулла Закилардир (транспорт вазири).

Бундан ташқари, 25 вазирлик ва икки бошқа юқори лавозимларнинг (Марказий банк ва миллий хавфсизлик департаменти раҳбари) 11таси пуштунларга - (40%), 7таси тожикларга (25%), 3таси хазорийларга (11%), 2таси (7%) содотларга (форс тилли этнос), 1таси туркманларга тегди (3%).

Қайд этиш зарурки, баъзи эксперт ва сиёсатшуносларнинг фикрига кўра, ушбу рўйхат бўлажак вазирларнинг лавозимига мослик жиҳатидан ҳамда Афғонистон этнослари вакиллари пропорциясига амал қилинганлик жиҳатидан ҳам кўплаб меъёрларга жавоб бермайди. Шу сабабли эксперт парламент аввалбошда умумий рўйхатни ортга қайтариб, маҳкама таркибига ўзгартишлар киритилганидан кейин шахсий таркибни кўриб чиқиши зарур, деб ҳисоблайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: