Уч кун кетма-кет Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда
Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Уч кун кетма-кет Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Ўзгидромет 19-22 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. 21 апрель куни жойларда ёмғир ёғиб, момомқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 19 апрель куни 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, 19-21 апрелда кундузи 10-15°, 22 апрелда 13-18° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, 19-21 апрелда жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин, 20 ва 22 апрелда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарқ томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 19 апрель куни 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 апрелда кечаси 10-15° илиқ, кундузи15-20°, 20-22 апрелда кечаси 8-13°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, 19-21 апрелда жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади, 22 апрелда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарқ томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 19 апрелда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 апрелда кечаси 12-17° илиқ, 20-22 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, 19-21 апрелда жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади, 22 апрелда эса ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарқ томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 19 апрелда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 апрелда кечаси 13-18° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ, 20-21 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади, 22 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади..
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади. Фақат 21 апрел ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол ғарбдан шарқ томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 19 апрелда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 апрелда кечаси 12-17° илиқ, 20-22 апрелда кечаси 10-15°, 19-21 апрелда кундузи 20-25° иссиқ, 22 апрелда 17-22° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 19 апрелда жойларда кучли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан шарқ томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 19 апрелда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: newsone.ua


