Уч ойда давлат муассасалари 29 млрд сўмни ўзлаштириб, сарфлаб юбордилар

Дата: 16:29, 15-01-2019.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2018 йилнинг IV чорагида давлат муассасалари 29 млрд сўмни ўзлаштириб олиб, сарфлаб юбордилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлиги малумотларига кўра, ҳисобот даврида бюджет ташкилотларида жами 1969 та давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилди.  

“Ўтказилган назорат тадбирларидан 1717 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 29 млрд сўмни, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 6 млрд сўмни, ноқонуний харажатлар 23 млрд сўмни ташкил этди”, - дейилади вазирлик матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида ва унинг натижалари юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан аниқланган 18,5 млрд сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағларни белгиланган тартибда тикланиши таъминланди ҳамда 871 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 91 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 59,8 млн сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Сурат манбаи: https://www.spot.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: